Шанхайлик аёл денгиз саёҳатига чиққан кемадан тушиб кетиб, 38 соат очиқ денгизда сузди

10:19, 16 август

Шанхайлик аёл денгиз саёҳатига чиққан кемадан тушиб кетиб, 38 соат давомида очиқ денгизда қолиб кетган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Фамилияси Фань бўлган аёл етти қаватли уй билан тенг бўлган кеманинг тўртинчи палубасидан денгизга тушиб кетган. У ҳар қанча ёрдам сўраб қичқирмасин, уни ҳеч ким эшитмаган. Аёл илиниш учун бирор нарса тополмай, икки кун давомида денгизда сузган. Уни балиқчилар қайиғидаги одамлар кўриб, қутқарган. Нашрнинг маълумот беришича, 32 ёшли аёл катта кемаларнинг тагида қолиб кетмаслик учун сузиш жараёнида уйқуси келса ҳам мудраб, ухламаган.  

Фань мутлақо зарар кўрмаган, фақатгина қўлига медузалар ёпишгани учун қавариқлар ҳосил бўлган. Аёлнинг тирик қолишига унинг беш ёшидан бошлаб, сузиш билан шуғуллангани ва чидамлилиги сабаб бўлган. Қирғоқ қўриқчилари бундай баландликдан зарб билан сувга қулаган одамнинг тирик қолиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса эканлигини билдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!