Ўзбекистон футзал термаси Тошкентда Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади

10:37, 16 август

Сентябрь ойида Колумбияда старт оладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси 16 август куни Тошкентда Озарбайжон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Жаҳон чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Хосе Мария Мендес жамоаси айни кунларда Тошкентда йиғинга киришган. Мазкур йиғин доирасида эса, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Таъкидлаш жоиз, Озарбайжон терма жамоаси ҳам Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати иштирокчиси саналади. Мазкур ўйин 16 август куни Ўзбекистон мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади. Учрашувга кириш бепул.

Эслатиб ўтамиз, Хосе Мария Мендес бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарликни давом эттирмоқда. Мазкур тайёргарлик босқичи давомида Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Португалияда йиғин ўтказишни режалаштирган. Ушбу йиғин давомида эса, миллий терма жамоа 1 сентябрь куни Португалия, 2 сентябрь куни эса Испания терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!