Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўллардаги ноқулайликлар учун узр сўради

10:50, 16 август

Тошкент ҳокимияти ўз сайтида кўчаларда ҳаракатнинг чекланиши ва айрим қисмларнинг ёпилиши билан боғлиқ ноқулайликлар учун шаҳарликлардан узр сўради.

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизда Нурафшон ва бошқа кўчаларни узайтириш, кенгайтириш, Муқимий кўчасида йўл ўтказгич қурилиши ҳисобига бунёд этилаётган янги халқа йўл қурилиши жараёнида ушбу кўчалар ва улар билан кесишган баъзи кўчаларда йўлларнинг ёпиб қўйилиши, вақтинча ҳаракатнинг чекланиши туфайли юзага келаётган тирбандликлар, ноқулайликлар учун йўл ҳаракати иштирокчиларидан яна бир бор узр сўрайди”,—дейилади хабарда.

Шунингдек, Муқимий кўчасидаги қурилиш ишлари поёнига етказилиб, 22 августдан эътиборан ушбу чекловлар олиб ташланиши ҳам маълум қилинди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!