Виктория Бекхэм Estée Lauder косметик тизимини ишга туширишга тайёрланмоқда

11:22, 16 август

Британиялик дизайнер Виктория Бекхэм Estée Lauder компанияси косметик тизимини ишга туширишга тайёрланмоқда, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Коллекция премьераси сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Косметик воситаларни Bergdorf Goodman, Selfridges, Neiman Marcus, Saks Fifth Avenue ва Nordstrom каби ритейлерлар сотиши кўзда тутилган. Бундан ташқари косметик воситаларни Виктория Бекхэмнинг Лондоннинг Дувр-стритида жойлашган фирма дўконидан ҳам сотиб олиш мумкин бўлади.

Бу дизайнернинг илк тажрибаси эмас. У илгари Nails Inc компанияси билан ҳам ҳамкорлик қилган эди.

Виктория Бекхэм “қудратли бренд”ни дунёга келтирган Эсте Лаудернинг фаолиятидан ҳайратга тушганини маълум қилган бўлса, Estée Lauder эса Виктория Бекхэмнинг аёллар нима хоҳлашини яхши билишини таъкидлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!