Кекса хитойлик бойлигини итига қолдиришга қарор қилди

11:28, 16 август

Хитойлик кекса эркак бойлигини итига қолдириш ҳақидаги васиятга имзо чекди, деб хабар қилди “Gazeta.ru” нашри.

71 ёшли Ван Жунву итига 80 минг юан (12 минг долларга яқин) пулни васият қилган.

“Сўнгги пайтларда мазам йўқлиги туфайли ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Ғамхўрлик қилишим лозим бўлган ягона зот — итимдир”, деди Ван Жунву.

Эркакнинг рафиқаси узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этган, ўғли эса йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган. Ит унинг ягона оила аъзосидир. Итни кичкиналигидан боқиб олган, сўнгги йилларда у эркакнинг яккаю ягона шериги, яқини бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!