Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

12:48, 16 август

Ўзбекистоннинг марказий ва шимоли-шарқий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар бермоқда. 

16−18 август кунлари Тошкентда, тоғли ва тоғ олди ҳудудларида, шунингдек, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Яқин кунларда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг бир қатор туманларида ҳам ёғингарчиликлар эҳтимоли бор.

Тошкентда 16−17 август кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +33…+35 даражага чиқади, Фарғона водийсида 20 августга қадар +31…+36 даража бўлади. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида кундузги ҳарорат энг юқори +33…+38 даражага қадар кўтарилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!