Барак Обама сайловда Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаш учун меҳнат таътилини бекор қилди

13:09, 16 август

АҚШ президенти Барак Обама Демократлар партияси томонидан номзоди қўйилган Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашмақсадида  ўтказиладиган  пул йиғиш тадбирида қатнашиш учун меҳнат таътилини бекор қилишга қарор қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

АҚШ президенти Демократик партия эҳтиёжларига ишлатиш учун пул йиғиш мақсадида ташкил этиладиган кечки овқатга боришни режалаштирган. Тадбир Массачусетс штатининг Мартас-Винъярд оролида бўлиб ўтади. Тадбирни эр-хотин Хэнк Голдберг ва Кэрол Браун Голдберглар ташкил қилган.

Кечки овқатга 60 га яқин хайрия ишлари билан шуғулланувчи одамлар ташриф буюради. Тадбирда қатнашиш имконини берадиган чиптанинг нархи ҳар бир одам учун 33 минг долларга тўғри келади.

Илгари Барак Обама  икки ҳафталик меҳнат таътилига чиқаётганлигини, таътилда бешта китобни ўқиб чиқишни режалаштирганлигини билдирган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!