Венесуэладаги инқироз безгак касаллигининг авж олишига сабаб бўлди

13:34, 16 август

Венесуэлида рўй берган оғир иқтисодий инқироз безгак эпидемиясининг янгиланишига ва тарқалишига сабаб бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru”  нашри.

Оғир иқтисодий инқироз сабабли Венесуэланинг 70 минг фуқароси олтин излаш мақсадида мамлакатнинг тоғ-кон саноати ривожланган туманларига бориб ишлашга мажбур бўлган. Бу ерларда намгарчиликнинг юқори бўлиши безгак тарқатувчи чивинларнинг кўпайишига кенг имкон яратган.

Нашрнинг маълумот беришича, 2016 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда безгак касаллиги 72 % га ошиб, 125 минг киши мазкур дардга чалинган. Аммо касалликнинг авж олиб кетганига қарамай, ҳукумат мамлакатдаги санитар-эпидемологик вазият ҳақида ахборот бермаган. Бундан ташқари, Венесуэлада безгак касаллигининг олдини олиш ва даволаш учун ишлатиладиган тиббий дори-дармонлар етишмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!