Олимлар келажакда ёзги Олимпиада ўйинлари бекор бўлишини башорат қилди

15:20, 16 август

Америкалик олимлар 2084 йилга келиб, глобал исиш оқибатида ёзги Олимпиада ўйинлари бекор қилинишини аниқлашди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Берклидаги Калифорния Университети иқлимшунослари 70 йилда сўнг Шимолий ярим шардаги атиги 8 та шаҳар, Шимолий Америкадаги 3 та шаҳар ёзги Олимпиада спорт ўйинларида иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди. Бошқа шаҳарлардаги иссиқ ҳаво атлетлар ва омма учун турли ноқулайликларни юзага келтиради.

Олимларнинг бундай хулосага келишига ҳаво ҳарорати, намлик, иссиқлик радиацияси ва шамол тезлиги сабаб бўлган. Спорт ўйинларини ўтказувчи Халқаро Олимпиада қўмитаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолиси 600 минг кишидан кам бўлмаган шаҳарлар мисолида юқоридаги хулоса келиб чиққан. Денгиз сатҳидан бир ярим километр баландликда жойлашган катта шаҳарларда ҳавонинг сийраклиги туфайли  истисно қилиниб, ҳисобга олинмаган. 

Бу башоратга асосан, Лотин Америкаси ва Африкада ХХI асрнинг ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказишнинг иложи бўлмайди. Ғарбий Европанинг 25 та шаҳрида ҳам  турли тадбирларни ўтказиш тақиқланиши мумкин. Дунё бўйича Олимпиада ўйинларини ўтказиш мумкин бўлган 8 та шаҳар қолади. Булар: Санкт-Петербург, Красноярск, Рига, Бишкек, Улан-Батор, Сан-Франциско, Калгари ва Ванкувер шаҳарларидир. Агар очиқ ҳавода ўтказиладиган баъзи бир спорт турларини ўйин дастуридан олиб ташлашнинг иложи бўлса, юқоридаги шаҳарлар рўйхатини янада кенгайтириш мумкин бўлар экан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!