Ўзбекистон – Буркина-Фасо учрашувини Шерзод Қосимов бошқариб боради

15:38, 16 август

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 24 август куни бўлиб ўтадиган ўйинни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу халқаро ўртоқлик учрашувида Қосимовга қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Руслан Серазитдинов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида бу ўйинга Дмитрий Пислегин тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини 20 августдан бошлайди. Ушбу йиғин давомида битта ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Буркина-Фасога қарши учрашув “Пахтакор” стадионида 20:00 да бошланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!