АҚШда тўрт ёшли қизчани пума олиб қочди

15:43, 16 август

АҚШнинг Айдахо штатида Келси исмли қизалоқ пума (Америка ёввойи мушуги) чангалидан қутқарилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Воқеа 12 август куни кечаси Рексберг шаҳрига олиб борувчи йўл ёқасидаги ўрмонда рўй берган. 

Қизча онаси ва қариндошлари билан чодир тикилган лагерда бўлган. Оёқ кийимини излаб чодирдан чиққан қизчани пума тутиб олиб, ўрмонга судраган. Келсининг қичқириғини эшитиб, югуриб чиққан катталар пумани қувишга тушган. Шундан кейин йиртқич қизчани ташлаб, қочиб кетган. Мудҳиш воқеанинг гувоҳи бўлган Келсининг бувиси пуманинг оғирлиги 40 килограммча келишини, невараси эса бор-йўғи 16 килограмм вазнга эгалигини билдирган. 

Нашрнинг маълум қилишича, ҳозирда танасининг баъзи жойлари тирналганига қарамай, қизча ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!