Путин Россия ва Туркиянинг муросага келишида ўз ҳиссасини қўшган Назарбоевга миннатдорчилик билдирди

15:51, 16 август

Россия президенти Владимир Путин Россия ва Туркия муносабатларининг яхшиланишида ўз ҳиссасини қўшган Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоевга миннатдорчилик билдирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

“Икки мамлакатни муросага келтириш йўлида берган маслаҳатларингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман. Саъй-ҳаракатларингиз бекор кетмади, бу иш муваффақиятли якун топди”, деб Владимир Путин Сочи шаҳрида Нурсултон Назарбоев билан ўтказган учрашувида миннатдорчилик билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!