Рио–2016. Фазлиддин Ғоибназаров ярим финалга чиқди ва у ҳам камида бронза медалига эга бўлди

20:50, 16 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг 64 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров чорак финал доирасида АҚШ вакили Гарри Расселга қарши рингга кўтарилди.

Анчагина қизғин кечган баҳсда ватандошимиз 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўл олди ва камида бронза медалини расмийлайштирди.

Ярим финалда Фазлиддин Ғоибназаров россиялик Виталий Дунайцевга қарши баҳс олиб боради. Қайд этиш керакки,Шаҳрам Ғиёсов камида кумуш, Бектемир Мелиқўзиев эса камида бронзани нақд қилиб бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!