Рио–2016. Рақибини нокаутга учратган Муроджон Аҳмадалиев камида бронза медалини нақд қилди!

08:34, 17 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -56 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев чорак финал баҳсида аргентиналик Алберто Мелианга қарши жанг олиб борди.

Жангнинг биринчи раундидаёқ Аҳмадалиев рақибини нокаутга учратиб, ярим финал босқичига йўл олди ва камида бронза медалини нақд қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрам Ғиёсов камида кумуш, Бектемир Мелиқўзиев ва Фазлиддин Ғоибназаров эса камида бронзани нақд қилиб бўлганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!