Райҳон: “Ҳар бир инсон ўз дунёси учун ўзи жавоб беради”

11:40, 17 август

Ўзбекистонда хизмат кўртсатган артист Райҳон Ғаниева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳар бир инсон ўзини чин маънода севиши кераклигини таъкидлади.

“Қачонки, ўзимизни чин маънода севишни бошласак, бошқа инсонларни танқид қилиш ва улардан хафа бўлиш истаги автоматик равишда йўқолади. Ўзгаларнинг салбий фикрини юракка яқин олишга бўлган мойиллик ўз-ўзидан ғойиб бўлади, ўзгаларнинг ғаразли ҳис-туйғулари бизга ўрнаша олмайди. Ҳар бир инсон ўз дунёси учун ўзи жавоб беради”,—деб ёзди Райҳон.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!