Буюк Британияда врачлар соғлом болаларни онасининг илтимоси билан бир неча маротаба операция қилган

11:49, 17 август

Буюк Британиялик аёл сўнгги ўн йил мобайнида фарзандларини ғаразли мақсад туфайли ўзини беморликка солишга ва врачларни уларни операция қилишга мажбурлаган, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.  

48 ёшли аёл ўзининг ёлғони орқали давлатдан юз минг евро ундирган. У давлатдан нафақа олиш учун ўғлини астма, қизини эса ошқозони касалига чалинган одам ролини ўйнашга мажбур қилган. Бола ва қиз бир неча маротаба жарроҳлик операцияларини бошдан ўтказган. Суд жараёнида аёл айбини тан олишни истамаган.

Аёлнинг таъкидлашича, ўғли астмадан азият чекканлиги учун стероидли даволаш тавсия этилган. Мактабда ҳеч ким боланинг астмадан қийналганини кўрмаган, сири фош бўлишидан қўрққан аёл ўғлига аутизм касаллигига чалинган одамнинг қилиқларини бажаришга мажбурлаган.

Аёл болаларнинг касаллик тарихларига асосланиб, уларни даволатиш учун давлатдан юз минг евро ундирган. Унинг уйи тинтув қилинганда 160 минг евролик дори-дармон топилган. Тергов жараёнида 114 нафар гувоҳ сўроқ қилинган.

Суд аёлни болаларга шафқатсиз муносабатда бўлганлиги ва давлатни алдагани учун етти йилу олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!