Австралиялик аёл 18 килограмм вазнга эга чақалоқни дунёга келтирди

13:30, 17 август

Австрияда 272 килограмм вазнга эга аёл 18 килограмли чақалоқни дунёга келтирди, деб хабар бермоқда Life.

Аёлнинг саломатлигидан хавотирга тушган шифокорлар болани кесарча кесиш йўли билан туғруқни амалга оширишди. 

Дастлаб, шифокорлар австралиялик аёл уч эгизакни дунёга келтиришини тахмин қилишган эди. 

Бироқ, аёл йирик вазнга эга бир нафар чақалоқни дунёга келтирди. Чақалоқни тарозига қўйган шифокорлар ўз ҳайратини яширолмади: Тарози 18,1 килограм оғирликни кўрсатаётган эди. Ҳозирда она ва боланинг аҳволи қониқарли. 

Маълумот учун, сўнгги марта бундай катта вазнга эга чақалоқ 1839 йилда дунёга келган эди. Ўшанда чақалоқнинг вазни 17,2 килограммни ташкил этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!