“Барселона” – Испания Суперкубоги ғолиби!

08:19, 18 август

“Барселона” жамоаси Испания Суперкубоги учун баҳсда “Севилья”га қарши иккинчи ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

Муросасиз ва кескин курашларга бой кечган ўйинда каталонияликлар Арда Тураннинг дубли ва Мессининг голи эвазига жавоб ўйинида йирик ғалабага эришди.

Дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида “Барселона” устун келганди. Демак, Луис Энрике шогирдлари Испания Суперкубоги Соҳибига айланди.

Барселона – Севилья 3:0

Голлар: Туран, 10, 46, Месси, 55

Барселона: Браво – Динь (Альба, 61), Маскерано, Умтити, Видаль – Д. Суарес (Ракитич, 73), Бускетс (Сампер, 74), Гомеш – Туран, Эль Хаддади, Месси

Севилья: Рико – Диего Гонсалес, Меркадо, Мариано – Коноплянка, Иборра, Краневиттер, Корреа (Вьетто, 73), Сарабия – Гансо (Васкес, 57), Бен Йеддер (Витоло, 63)

Огоҳлантиришлар: Умтити – Витоло, Сарабия

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!