Актёр Отабек Маҳкамов Гарри Поттерга атлас совға қилди(Фото)

10:53, 18 август

Актёр ва ҳуқуқшунос Отабек Маҳкамов АҚШга сафари чоғида британиялик машҳур актёр, “Гарри Поттер” фильмларидаги ижроси билан ўзбекистонлик киноихлосмандларига яхши таниш Дэниел Рэдклифф билан учрашди. Бу ҳақда Отабек Маҳкамов ўзининг Instagram`даги саҳифасида маълум қилди. 

“Дэниел Рэдклифф билан учрашувимиз чоғида мен унга ва онасига атлас шарф совға қилдим. Шарф унга ўзбекистонлик мухлислари, дўстлари ва ҳамкасблари ҳақида эслатиб туради”,—деб ёзди актёр ўз саҳифасида.

Актёрнинг маълум қилишича, унинг Голливуд актрисалари борасидаги фикри Дэниелники билан мос келмаган. Яъни Дэниел актрисалар Скарлетт Йохансон ва Натали Портман ижодини ёқтиришини маълум қилган. Отабек Маҳкамов эса Жейн Фонда, Мэрил Стрип ва Хэлен Мирон каби актрисалар ижросини маъқул кўради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!