Рио–2016. Ўзбекистон медаллар рейтингида 26-ўринга кўтарилиб олди

10:59, 18 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасига яна бир медални боксчи Шаҳрам Ғиёсов келтирди.  

69 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финал баҳсида қозоғистонлик рақибига енгилди. Шунга қарамай, у кумуш медалига эга бўлди. Айни дамда Ўзбекистон ҳисобида 7 та медал – 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза мавжуд.

Ўн иккинчи кундан сўнг умумий рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси 26-ўринга кўтарилиб олди. Икки кун аввал терма жамоамиз 27-поғонада эди

Қайд этиш керакки, медал жамғариш бўйича АҚШ термаси ҳамон етакчиликни давом эттирмоқда. Америкаликлар медаллари сонини 93 тага етказди. 30 олтин, 32 кумуш ва 31 бронза медаль. Гарчи кечаги беллашувларда Буюк Британия вакиллари медаль ололмаган бўлсда, рейтингда ўз ўрнини сақлаб қолди 19-19-12. Кучли учликка эса Хитой (19-19-12) якун ясаб турибди. Шунингдек, кучли бешликдан Россия (12-14-15) ва Германия (11-8-9) термалари ҳам ўрин олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!