Волгоградлик аёл ўлган эрини 4 ой мобайнида муқаддас сув ёрдамида тирилтиришга уринди

11:25, 18 август

Россиянинг Волгоград вилоятида яшовчи аёл 87 ёшда вафот этган эрини муқаддас сув ёрдамида тирилтиришга ҳаракат қилган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Унинг сўзларига қараганда, эри 2015 йилда йиқилиб, оёғини жароҳатлаган. 1940 йилда туғилган, илгари врач-терапевт бўлиб ишлаган аёл жароҳатдан тўшакка михланган эрига ўзи қарай бошлаган. Қўшнилар эркакни сўнгги бор жорий йилнинг апрель ойида кўрган.

Аёлнинг уйини сел оқибатида сув босган. Ёрдамга кирган қўшниларнинг кўзи эркак жасадига тушган. 

“У билан гаплашганимда, ноанъанавий тиббиёт билан шуғулланаётганлигини, муқаддас сув орқали эрини тирилтиришига ишонганини, болаларига ҳаммаси яхшилигини, уларнинг келмасликларини тайинлаганини билдирди”, деди қўшнилардан бири.  

Қўшниларнинг маълум қилишича, улар баҳордаёқ аёлнинг уйидан чиқаётган қўланса ҳидни сезишган, аммо бунга эътибор беришмаган. Аёлнинг ўзи эса ҳеч қандай ҳидни сезмаганлигини таъкидлади.

Мазкур факт юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, эркак ўз ажали билан вафот этганлиги тасдиқлангани учун аёлга нисбатан ҳеч қандай жазо қўлланмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!