Риода ҳалок бўлган немис эшкакчилари мураббийсининг тана аъзолари 4 кишини ҳаётга қайтарди

12:04, 18 август

Риода ҳалок бўлган немис эшкакчилари терма командаси мураббийи тана аъзолари донорига айланди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

35 ёшли мураббий, 2004 йилги Олимпиаданинг кумуш медали соҳиби бўлган Штефан Венц 12 август куни автоҳалокатга учраб, бошидан жиддий жароҳат олган. Уни зудлик билан касалхонага етказишган, аммо бу ерда унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун керакли асбоб-ускуналар бўлмаган. Венцни бошқа касалхонага ётқизишган, аммо бу нарса унга ёрдам бермаган ва 16 август куни вафот этган. 

Нашрнинг маълумот беришича, врачлар Венцнинг жигарини, юрагини ва икки буйрагини беморларга кўчириб ўтқазишган, операция муваффақиятли якун топган. 

Штефан Венц вафотидан кейин 4 кишининг ҳаётини сақлаб қолди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!