Олимлар инсон умрини 18 йилга узайтириш мумкинлигини аниқлади

12:21, 18 август

Шифокорлар носоғлом турмуш тарзининг инсон умри давомийлигига қандай таъсир кўрсатишини аниқлаб, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиш ҳамда зарарли одатлардан воз кечиш инсон умрини 18 йилгача узайтириш мумкинлигини таъкидламоқда, деб ёзади “РИА Новости” нашри.  

Мазкур тадқиқот Канада аҳолиси мисолида синаб кўрилди. 

Олимларнинг аниқлашича, ичувчи ва чекувчилар, спорт билан шуғулланмайдиган ва носоғлом турмуш тарзини кечирувчилар соғлом турмуш тарзини кечирувчи инсонларга нисбатан 17,9 йил камроқ яшашар экан.

Аввалроқ тадқиқотчилар тунги режимда ишловчиларда биологик ва ижтимоий ритм бузилиши сабаб саратон касаллиги ва утрли ўсмалар, ортиқча вазн ва ошқозон яраси кўп учрашини аниқлаган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!