Тест натижаларини CLICK тизими орқали билиб олиш мумкин

12:31, 18 август

Давлат Тест Маркази (dtm.uz) билан ҳамкорликда 1 августда топширилган имтиҳонларнинг натижаларини мобил телефонлари орқали билиб олиш хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда “Сlick.uz” сайти хабар бермоқда

Сўровларни ҳозирнинг ўзида қолдириш мумкин, ва натижалар DTM томонидан расман эълон қилинган заҳоти, улар барча сўровлар бўйича жўнатилади.

Натижаларни *880# USSD-сўрови ёки оммабоп “Telegram” бирлаҳзалик хабарномалар иловаси орқали билиб олиш мумкин. Бир сўровнинг қиймати, ўтган йилдагидек, 1500 сўмни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банкининг жорий курси бўйича ушбу қиймат тахминан 0,50 АҚШ долларига тенг бўлмоқда. Шуни такидлаш жойизки, сўров қиймати CLICK тизимига уланган пластик карта ҳисобидан ечилади.

Натижаларни USSD-сўровлар орқали олиш учун мобил телефонда *880# териш ва пайдо бўлган менюда “DTM-2016” бандини танлаш, сўнгра тизим йўриқларини бажариш лозим.

Натижаларни “Telegram” мобил иловаси орқали олиш учун контактлар рўйхатига ДТМ ботини (@DTMbot ёки @DTMrobot) қўшиш ва унга /start буйруғини жўнатиш керак. Шундан сўнг бот тил танлашингизни ва бошқа керак бўлган маълумотни сўрайди.

ЙЎРИҚНОМА

Натижаларни билиш учун «Telegram» иловасининг фойдаланувчилари қуйидагиларни бажаришлари лозим:

Контактларингиз рўйхатига DTM ботини қўшинг (@DTMbot или @DTMrobot) ва унга хабар орқали /start буйруғини жўнатинг.

Керакли тилни танланг (ўзбек ёки рус тили)

Сўнг “@uzrobotга ўтиш” тугмасини босинг ва унга телефон рақамингизни маълум қилинг («Share my contact» менюси)

Сўнг DTM-ботга /check сўровини йўлланг

DTM ботининг сўровига абитуриент варақасининг рақамини жўнатинг.

Ушбу сўров асосида DTM боти рақамингизга CLICK тизими орқали тўловни ошириш учун ҳисоб чиқаради.

Тўлов амалга оширилгандан сўнг, DTM боти кўрсатилган абитуриент варақасининг рақами бўйича синов натижасини юборади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!