Дубайда тропик ўрмонга эга дунёдаги илк меҳмонхона қурилади

12:49, 18 август

Дубайда 2018 йилда тропик ўрмонни ўз ичига олган дунёдаги илк меҳмонхона фойдаланишга топширилади, деб ёзади “Газета.ru”.
  
Архитекторлар ҳар бири 47 қаватдан иборат бўлган иккита минора қуришни ҳам режалаштирган. Меҳмонхонанинг умумий майдони яшаш қисми билан қўшиб ҳисоблаганда 185 минг квадрат метрдан ошади.

Маълум бўлишича, меҳмонхонадаги тропик ўрмон икки минора асосида қурилади ва унинг узунлиги бешинчи қаватгача етади. 

Ўрмонда шаршара, ариқ ва сенсор тизимида ишловчи ёмғир ҳамда тропик иқлим бўлади. 

Бундан ташқари, меҳмонхона мижозлари ўрмон ҳудудидаги Юра даври услубига кўра қурилган бассейн ва қумли пляжда ҳам дам олишлари мумкин. 

Шунингдек, архитекторлар минораларнинг 25-қаватида туби шаффоф бўлган осма бассейнлар қуришни ҳам режалаштирган. Бассейн фойдаланувчилари Дубай шаҳрининг гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!