Бухорода Matiz билан тўқнашган Spark учиб кетди(Видео)

15:54, 18 август

Бухоро шаҳрида Matiz ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳида видеохабар қолдирилган, деб ёзади “Дарё”.

Ҳодиса шаҳар газ ташкилоти биноси олдидаги чорраҳада юз берган. Чорраҳага катта тезликда кириб келган Spark автомобили ўзига нисбатан чап томондаги кўчадан чорраҳага кириб келган Matiz билан тўқнашиб, сўнг ҳавога кўтарилган ва ағдарилган.

Фойдаланувчиларнинг ёзишича, мазкур чорраҳага светофорларда яшил чироқ навбатма-навбат — аввал бир томон учун, сўнг, шу томонга қизил ёнганидан сўнг, иккинчи томон учун ёнади. Қайд этишларича, Matiz чорраҳага светофорда яшил ёнганидан сўнг кириб келган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланганлар тўғрисида аниқ ахборот йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!