Рио–2016. Ўзбекистон бокс мусобақаларида медаллар жамғариш бўйича 1-ўринда

17:38, 18 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасида бир қатор ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Бу ҳақда Sports.uz хабар бермоқда.

Жумладан, Ўзбекистон терма жамосидан Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) ва Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг) тегишли равишда олтин, бронза ва кумуш медалларини қўлга киритиб, айнан бокс турнирида медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.

Мамлакатимиз термасидан сўнг 1 та олтин ва 1 та кумуш билан Қозоғистон терма жамоаси жой олган бўлса, учинчи ўринни Россия банд қилиб турибди (1 та олтин ва 1 та бронза).

Эслатиб ўтамиз, бокс мусобақаларида иштирок этаётган Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ва Фазлиддин Ғоибназаров (-64 кг) ўз вазнида ярим финалга чиқиб, камида бронза медалини нақд қилишган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!