Рио–2016. Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистонга бронза медалини тақдим қилди!

22:49, 18 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -56 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ярим финалда кубалик боксчига қарши баҳс олиб борди.

Афсуски, мазкур жангда ватандошимизга омад кулиб боқмади ва у уч раунд якунига кўра имкониятни бой берди. Шундай бўлса-да, Аҳмадалиев Ўзбекистон терма жамоасига ҳисоб бўйича бешинчи бронза медалини тақдим қилди. 

Бронза медалини расман тақдирлаш маросими ушбу вазндаги барча жанглар якунига етганида бўлиб ўтади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!