Рио–2016. Бектемир Мелиқўзиев финалда! У олтин медал учун курашади

23:29, 18 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг -75 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ярим финалда мексикалик Микаэль Родригесга қарши баҳс олиб борди.

Муросасиз ва кескин тарзда ўтказилган беллашувда Мелиқўзиев ҳакамларнинг якдил қарори билан 3:0 ҳисобида зафар қучиб, финал йўлланмасини расмийлаштирди.

Олтин медал учун баҳсда вакилимиз тажрибали кубалик боксчи билан куч синашади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!