Хитойлик ҳомиладор аёлнинг боласи 17 ойдан бери туғилишни истамаяпти

23:57, 18 август

Хитойнинг Хунань вилоятида яшовчи аёл 17 ойдан бери ҳомиладорлиги туфайли рекорд ўрнатди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Ван Ши 2015 йилнинг февраль ойида ҳомиладор бўлган. Врачлар ноябрь ойида унинг фарзанд кўришини тахмин қилишган. Аммо уларнинг тахмини чиппакка чиқди, айтилган муддат ўтиб кетганига қарамай, бола ҳамон туғилишга шошилмаяти.

Бундан хавотирланган аёл врачлар ҳузурига ҳар 7-10 кунда текширувга бориб турган. Ҳомила 14 ойлик бўлганда врачлар уни кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирмоқчи бўлишган, аммо текширув натижалари ҳали боланинг яхши ривожланмаганлигини кўрсатган.

Аёлнинг турмуш ўртоғи 13 ой ҳомиладор бўлган аёллар ҳақида эшитганлигини, бунақа ҳолатга илк маротаба дуч келганини маълум қилган. Врачлар ҳам бу ҳодисани изоҳлаб беролмаган. Уларнинг айтишича, аёлнинг соғлиги жойида, ҳомила 18 ойлик бўлганда кесарча кесиш операцияси ўтказишни режалаштиришганини билдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!