Тошкентдан Фарғона водийсига илк йўловчи поезди қачон ишга туширилиши маълум бўлди

10:39, 19 август

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

Поезд маршрути янги Ангрен-Поп темирйўл линияси орқали Тошкент-Ангрен-Орзу-Поп-Қўқон-Марғилон-Андижон шаҳарларидан ўтади. 

Поезд 12 та йўловчи вагонидан иборат бўлади. 20 августга қадар янги поезд қатнов графиги йўловчиларга маълум қилинади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!