Ноқонуний машварат ёхуд “Йегова гувоҳлари”нинг яна бир қонунбузарлиги хусусида

11:01, 19 август

Мамлакатимиз қонунлари ҳар бир шахснинг виждон ва эътиқод эркинлигини кафолатлайди. Бош қомусимизда ҳам ҳар бир шахснинг ўзи истаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмасликка ҳақли экани белгилаб қўйилган. Юртимизда расман рўйхатга олинган барча конфессиялар вакиллари ўз ибодатларини, расм-русумларини адо этишлари учун етарлича  шарт-шароитлар муҳайё этилган.

Шу билан бирга мамлакатимиз қонунчилигига биноан диний қарашларни мажбуран сингдириш, ақидапарастлик, терроризм, миссионерлик кўринишидаги ҳар қандай  ҳатти-ҳаракатлар жиноят саналади ва тегишли жавобгарликка сабаб бўлади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан бу борадаги қонун талабларини бузган кимсаларга нисбатан тегишли чоралар кўриб келинмоқда.

“Йегова гувоҳлари” мамлакатимизда расман рўйхатдан ўтган диний ташкилотлар қаторида турса-да, меъёрий ҳужжатларга кўра, мазкур ташкилот аъзолари ўз ибодатлари ва диний йиғинларини фақат рўйхатдан ўтказилган ташкилот ҳудудида амалга оширишлари, тегишли қўлланмалардан ҳам шу ернинг ўзида фойдаланишлари  лозим. 

Тошкентлик Нина Задоркина ҳам кўп йиллардан бери ушбу диний ташкилот аъзоси саналади. Шу чоққача у эътиқоди сабаб бироз камситиш ё таъқибга учрамаган. Зеро мамлакатимиз қонунчилиги ҳар бир шахснинг виждон эркинигига алоҳида ҳурмат билан ёндошиши ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, Н.Задоркина ва унинг шериклари  қонунларимизга ҳурматсизлик билан қараши  маълум бўлди. 

2016 йил 2 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари  томонидан Н.Задоркинага тегишли, Тошкент шаҳар Бектемир тумани Водник даҳаси 19-уй, 14-хонадонда қўшма тадбир ўтказишди. 

Худди шу пайтда Н.Задоркина хонадонида унинг маслакдошлари – Ольга Головашева, Артур Головашев, Сергей Чертогов ҳамда Феруза Чертоговалар диний қўлланмаларини мутолаа қилишаётгани маълум бўлди.  Шунингдек, Н.Задоркинанинг хонадони текширувданг ўтказилганда, бу ердан “Йеогова гувоҳлари”оқими қаршшлари акс эттирилган 9 та китоб, 4 та дафтар, 43 та варақа топилди. 

Шунингдек, меҳмонлардан бири Сергей Чертоговнинг Миробод тумани Қўйлиқ-3 даҳасида жойлашган  манзили  – 35-уй 79-хонадон кўздан кечирилганда, бу ердан ҳам диний мазмундаги 5 та китоб, 5 та варақа ва 5 та СД-диск топилган.

Табиийки, мезбон ва меҳмонлар бу “кутилмаган ташриф”дан саросимага тушишди. Ҳеч қандай ғайриқоний ҳаракат қодир этилмаганини даъво қилишиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига нисбатан эътироз ҳам билдиришди. 

Бироқ, амалдаги меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмитанинг хулосасига кўра, қўлга киритилган диний материаллардан фақат “Йегова гувоҳлари” вакилларининиг Чирчиқ шаҳридаги биноси ҳудудида, ички фойданаши учунгина рухсат этилади. Бинобарин бу китобларни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида тарқатиш, сақлаш, улардан фойдаланишга қонунан рухсат этилмайди. 

Шу боис жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ҳукмига кўра, судланувчилар Н.Задоркина, О.Головашева, А.Головашев, Ф.Чертогова, С.Чертогов Ўзбекистон Респубилкаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ айбдор деб топилдилар ва муайян миқдорда жарима тўлашга ҳукм қилиндилар.
    
Сохиб Ихтиёр
*Суратнинг мақола қаҳрамонларига алоқаси йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!