Камалаксоч Рапунцел Instagram юлдузига айланди(Фото)

11:13, 19 август

31 ёшли австралиялик аёл Триша Рейбелт ўзининг фантастик соч турмаги билан Instagram`ни забт этди, деб ёзади “Сosmo.ru”. 

У 11 йилдан бери сочларини ўстиради ва сочини турли рангларга бўяшни хуш кўради. Триша бир муддат аввал сочларини 30 сантиметрга калталатди, бироқ унинг сочлари қирқилгани деярли сезилгани йўқ. 

Тришанинг айтишича, сочни ўстиришга бўлган қизиқиш унга онасидан ўтган. Сочни бўяш бўйича тажрибалар Триша учун ҳақиқий хоббига айланди. У сочларини турли рангларга бўяшдан чарчамайди. 

Тришанинг сочларини бўяш учун беш соатча вақт талаб этилади. У соч бўяшни ўзидан ва энг яқин дугоналаридан бошқа ҳеч кимга ишонмайди. Рейбелт сочларни турли ррангларга бўяш бўйича етук мутахасисга айланди, у мазкур соҳадаги энг оммабоп техникаларни қўллаб кўрди.

Сочини турли рангларга бўяб кўрган Триша охир-оқибат ўз услубини топди: Сочларини бир вақтнинг ўзида камалакнинг барча рангларига бўяб кўрди. Тришанинг фикрича, бу образ унинг темпераментига мос тушади ва уни ҳаммадан ажратиб туради. 

Айтганча, австралиялик Рапунцель сочларига зарар келтирмаслик учун фен ва бошқа соч турмакловчи воситалардан фойдаланмайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!