Ойбек кўчасининг Нукус ва Туркистон кўчалари оралиғидаги қисми ёпилади

11:27, 19 август

Пойтахтдаги Ойбек кўчасининг Нукус ва Туркистон ўртасидаги қисми яшил ҳудудга айлантирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримизда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди ҳудудларини янада ободонлаштириш, метро вагонларининг айланиш жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўп сонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришларига қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилади. 

Ҳудудда янгича ечимда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!