Британиялик аёл лабини катталаштириш учун минглаб доллар пул кетказишда давом этмоқда

11:40, 19 август

Ливерпуллик 30 ёшли Алия Бирн исмли ёлғиз она Instagram нинг ҳақиқий юлдузига айланди, деб хабар берди “Сosmo.ru” нашри.

Ҳаммаси бундан бир йил илгари аёл лабларини 6,5 мл дермал филлерга катталаштиргандан кейин бошланди. Одамларнинг танқиди аёлга таъсир қилмади, у лабларини янада катталаштириш иштиёқида ёнмоқда. Алия одамлар унга энсаси қотиб қарашини тан олди, аммо бу нарса унга куч бағишлашини, одамларнинг эътиборини тортаётганидан мамнунлигини, бировларнинг фикри қизиқтирмаслигини маълум қилди. 

У 2 ёшли ўғлини ёлғиз воя етказмоқда. Алия ўзини намунали она деб ҳисоблайди. “Жарроҳлик операциясини ҳисобга олмаганда, ўзим учун ортиқча пул сарфламайман. Топганимни ўғлим учун ишлатаман”, деди у. 

Алиянинг яқинлари уни бу ишдан тўхтатишга ҳаракат қилишди, аммо у маслаҳатларга қулоқ солишни истамаяпти. “Аксарият одамлар лабимнинг катталигидан ҳайратга тушишади, аммо мен бунга ўрганиб қолганман. Унинг катталиги менга билинмайди, ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди”, деб жавоб берди Алия. Аёл 29 ёшга тўлган куни илк жарроҳлик операциясини бошдан кечирган. Жарроҳликнинг умумий баҳоси £2000 ни ташкил қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!