Эркак киши рафиқасидан кутадиган 15 нарса

14:24, 19 август

1) Рафиқасининг бекордан-бекорга бегона эркаклар билан гаплашмаслигини, эркаклар билан гаплашиш зарурати туғилганда ўзини жиддий тутишини;

2) Аёлининг ташқи қиёфасига, кийим-кечагига эътиборли бўлишини, озода юришини;

3) Рафиқасининг ҳаётида нечоғлиқ ўрин тутишини билишни, унинг мақтовини эшитишни;

4) Ўзи ҳақида гап кетганда рафиқасининг камситувчи, қўпол сўзларини эшитмасликни, ҳурмат қилишини;

5) Аёлининг руҳий мадад беришини, ишонишини;

6) Камчиликларини энг яқин қариндошларига ҳам айтмаслигини;

7) Рашкини келтириб, бошқа эркакларни мақтаб, кўкка кўтармаслигини;

8) Ишдан келганда рафиқасининг очиқ чеҳра билан кутиб олишини, эътиборли бўлишини;

9) Ота-онасига яхши муомалада бўлишини;

10) Унинг камчилик ва қусурларига кўз юмишини;

11) Фарзандларининг олдида ерга урмаслигини, камситмаслигини;

12) Оилавий сирларни кўчага ёймаслигини, эрини бировларга ёмонламаслигини;

13) Бекордан-бекорга рашк қилмаслигини;

14) Фарзанларига маданий ва маърифий тарбия беришини.

15) Турли жанжалларга сабаб бўлувчи ғийбатларга, низоларга, жанжалларга аралашмаслигини истайди.
Islam-Today

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!