Тошкентдаги Ойбек кўчасининг Нукус ва Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисмида бўлажак фавворанинг ўрни пайдо бўлди

15:15, 19 август

Тошкентдаги Ойбек кўчасининг 19 август куни тонгда ёпилган Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисмида махсус техникалар ёрдамида бўлажак фавворанинг ўрни тайёрлаб бўлинди. Бу ҳақда Facebook ва Telegram’даги автоҳаваскорларнинг гуруҳларида фотохабарлар қолдирилган, деб ёзади “Дарё”.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент темирйўл вокзали олди ҳудудларини янада ободонлаштириш, ҳудудда истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилган эди.

“Ҳудудда янгича ечимда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда”, — дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тезкор ахборотида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!