Олимпиадада гольфчиларнинг мусобақада қатнашишларига тимсоҳ ва капибарлар халақит қилмоқда. Видео

15:26, 19 август

Барча чет эл ОАВлари Риода гольф мусобақаларини ўтказиш майдонларини бу ерларда анчадан бери яшайдиган капибар ва бошқа ҳайвонлар эгаллаб олгани ҳақида ёзмоқда, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Чақирилмаган меҳмонлар орасида тимсоҳ ҳам борлиги одамни ҳайратга солади.

Рио ҳукумати ҳайвонларга қарши барча чораларни кўришганига қарамай, қўлларидан ҳеч нима келмаётганини тан олган. Ҳайвонлар ўзлари ўрганган жойларидан кетишни истамаган.

Риода спорт мусобақалари 21 августга қадар давом этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!