Мисрда семиз телебошловчиларнинг эфирдан четлатилиши турли норозиликларга сабаб бўлди

16:02, 19 август

Миср телеканалларидан бири эфирда бошловчилик қилувчи саккиз нафар аёлни семизлиги учун эфирдан четлаштирди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.  

Бу ҳодиса дунё миқёсида муҳокама қилиниб, оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Мамлакат телекомпанияси раҳбари Сафаа Хегази саккиз нафар бошловчи аёлга бир ой мобайнида озиш шартини қўйган. Мабодо улар белгиланган муддатда шартни бажаришмаса, ишдан четлатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган. Мисрда бу воқеа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчиларнинг норозилигига сабаб бўлди.

“Ахмоқгарчилик! Унда Опра Уинфрини нима қилиш керак?” деб воқеани изоҳлади Россия жамоатчилик телевидениеси бош директори Анатолий Лисенко.

“Албатта, бу воқеани эшитган ҳар бир одам “Ахмоқгарчилик!” дейди. Бундай вазиятда аввалига семизлар, кейин ташқи қиёфаси хунуклар, охирида эса кўзи қисиқлар ишдан бўшатилади”, деб қўшимча қилди Россия журналистлар уюшмаси раиси Тимур Шафир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!