“Миллион” жамоаси сентябрь ойида концерт беради

16:13, 19 август

Даврон Кабулов бошчилигидаги “Миллион” жамоаси бир муддат танаффусдан кейин концерт беришини маълум қилди. 

“Кутганмидингиз? Биз келяпмиз. Синов берганига, ечими билан берганига Аллоҳга бехисоб шукр! Соғинчингизга муносиб бўлишга қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Биз роппа-роса 2,5 йил кутган концерт”,—деб ёзади Даврон Кабулов ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида. 

Жамоанинг концерт дастури 15-18 сентябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!