Шаҳзода Матчонова: “Бошқаларнинг ўзим ҳақимдаги салбий фикрлари мени қўрқитмайди”

16:23, 19 август

Актриса Шаҳзода Матчонова ўзи ҳақида айтилган салбий фикрлар уни хавотирлантирмаслигини билдириб ўтди. 

“Имом аш-Шофий шундай деган: ‘Ўзини яхши билган инсонга бошқаларнинг у ҳақидаги фикрлари қўрқинчли эмас’. Имомнинг ҳикматли сўзларини инобатга олган ҳолда, менга ҳам қандайдир ‘яқин’ инсонларимнинг ўзим ҳақимда нима дейишлари қўрқинчли эмас. Шунингдек, бутунлай нотаниш инсонларнинг мени кимгадир ёмон кўрсатишга интилиб, айтган сўзлари мени қўрқитмайди. Ишонаман, вақт ҳамма нарсани жой-жойига қўяди”,—деб ёзди актриса.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!