Рио–2016. Ўзбекистонлик таэквондочи Нигора Турсунқулова Олимпиадани ғалаба билан бошлади

19:26, 19 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг таэквондо дастуридан ўрин олган беллашувларга старт берилди.

Аёллар ўртасидаги 67 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова илк жангини швециялик Элин Йоханссонга қарши бошлади.

Жангнинг асосий вақтида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Қўшимча вақтда эса жангдаги устунлик бўйича ҳамюртимиз ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!