Рио–2016. Шаҳобиддин Зоиров финалга чиқди. У олтин медал учун курашади!

22:33, 19 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган Ўзбекистон вакили Шаҳобиддин Зоиров ярим финалда венесуэлалик Сегундо Йоэл Финолга қарши рингга чиқди.

Ярим финал жангида ҳамюртимиз ўта муҳим ғалабани қўлга киритиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финалда Зоиров олтин медал учун кураш олиб боради. Унга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Аввалроқ 75 килограммгача вазн тоифасида бошқа бир вакилимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам финалга йўл олганди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!