Рио–2016. Фазлиддин Ғоибназаров ҳам финалга чиқди. Камида кумуш медал бор!

22:55, 19 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг 64 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган Ўзбекистон вакили финал босқичи учун ўтказилган жангда Россия вакили Виталий Дунайцевга қарши рингга кўтарилди.

Анчагина муросасиз кечган баҳсда вакилимиз 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритиб, финалга йўл олди.

Финалда тажрибали Фазлиддин Ғоибназаров олтин медал учун курашади ва бу борада унга омад тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг) ҳамда Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) финал йўлланмасига эга бўлганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!