Рио–2016. Нигора Турсунқулова чорак финалда мағлуб бўлди ва Олимпиадани тарк этди

10:19, 20 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олган аёллар ўртасидаги таэквондо бўйича -69 килограмм вазн тоифасида иштирок этаган ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова чорак финалда ўз юришини тўхтатди.

Чорак финалда Нигора Турсунқулова озарбайжонлик Фарида Азизовага қарши даянга чиқди ва 1:5 ҳисобидаги имкониятни бой берди.

Шунга қарамай, вакилимиз ўзининг фаолиятидаги илк Олимпиадада муносиб иштирок этди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!