Златан Ибрагимовичнинг дубли “МЮ”га ишончли ғалаба келтирди (Видео)

10:38, 20 август

Англия чемпионатининг 2-тур дастлабки ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Саутгемптон” клуби билан ўзаро баҳс олиб борди.

Жозе Моуриньо қўли остидаги “Манчестер Юнайтед” ишончи юришини давом этган ҳолда, мазкур ўйинни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Ҳар иккала гол Златан Ибрагимович ҳисобига ёзилди.

“Манчестер Юнайтед”  – “Саутгемптон”  2:0

Голлар: 1:0 – 36 Ибрагимович, 2:0 – 52, пенальти Ибрагимович.

“Манчестер Юнайтед”  Де Хеа, Валенсия, Байи, Шоу, Блинд, Мата (Мхитарян, 76), Феллайни, Погба, Марсьяль (Эррера, 82), Руни (Смоллинг, 89), Ибрагимович.

“Саутгемптон”  – Форстер, ван Дейк, Таргетт, Соареш, Фонте, Тадич, Ромеу (Класи, 12), Редмонд, Хейбьерг, Дэвис (Остин, 67), Лонг (Родригес, 84).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!