Хитойда ҳафта давомида учинчи генерал ўз жонига қасд қилди

11:32, 20 август

Хитойнинг Миллий озодлик армияси генерал-майори Чэнь Цзе ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри 

Унинг жасадини 5 август куни Гуандун вилоятидаги Шэньчжэнь шаҳрида жойлашган ҳарбий казармаларидан бирида топишган бўлса-да, бу ҳақда 19 август куни хабар тарқалган.

Нашрнинг маълум қилишича, генералнинг ўлимига кўп миқдордаги уйқу дорисини қабул қилгани сабаб бўлган. У амал пиллапояларидан тезликда кўтарилган. Сўнгги вақтларда сиёсий комиссар вазифасида хизмат қилган. Ўлимидан бир кун илгари навбатдаги юқори лавозимга кўтарилган. У 20 август куни дафн этилади.

Сўнгги ҳафтада Чэнь Цзе Хитой ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилган учинчи одамдир. Экспертларнинг фикрича, унинг ўз жонига қасд қилишига Хитой Миллий озодлик армиясининг порахўрликнинг олдини олиш мақсадида антикоррупцион терговларни ўтказаётгани сабаб бўлган. Ҳозирча унинг пора олгани тасдиқланмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!