Рио–2016. Ўзбекистонлик таэквондочи Дмитрий Шокин Олимпиадани ғалаба билан бошлади

19:34, 20 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг таэквондо дастуридан ўрин олган, вазни 80 килограммдан юқори бўлган спортчилар ўртасида беллашувлар бошланди.

Мазкур беллашувларда Ўзбекистон вакили Дмитрий Шокин дастлабки жангини хитойлик Сен Сиаога қарши ўтказиб, 15:8 ҳисобида зафар қучди ва чорак финалга йўл олди.

Чорак финалда ҳамюртимиз кубалик Рафаэль Кастильога қарши кураш олиб боради. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!