Рио–2016. Бразилия Олимпиада чемпионига айланди!

09:02, 21 август

Рио–2016 Олимпиада ўйинлари футбол мусобақасининг финалида Бразилия олимпия терма жамоаси Германия футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Анчагина қизиқарши ва курашларга бой кечган ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида 1:1 ҳисоби қайд этилди. “Футбол лоторея”сида эса омад мезбонларга кулиб боқди.

Бразилия ўз тарихида биринчи марта Олимпиада чемпиони бўлди!

Рио–2016, футбол. Финал

Бразилия U-23 – Германия U-23 – 1:1

Голлар:  1:0 – 27 Неймар, 1:1 – 59 Майер.

Пенальтилар серияси – 5:4

Бразилия U-23 – Уэвертон, Маркиньос, Дуглас Сантос, Зе Карлос, Родриго Кайо, Уолас, Ренато Аугусто, Луан, Габриэл Жезус (Рафинья, 95), Неймар, Габриэл (Фелипе Андерсон, 70).

Германия U-23 – Хорн, Гинтер, Клостерманн, Толян, Зюле, Майер, Бендер, Брандт, Бендер (Премель, 67), Гнабри, Зельке (Петерсен, 76).

Огоҳлантиришлар:  Зе Карлос (30), Габриэл (44), Зельке (49), Премель (80), Бендер (81), Зюле (89).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!