Рио–2016. Ихтиёр Наврўзов қийин кечган курашда Ўзбекистонга бронза медалини келтирди

22:22, 21 август

Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпиада ўйинларининг охирги кунидан ўрин олган эркин эркин кураш баҳслари ўз якунига етди.

65 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ихтиёр Наврўзов бронза медали учун курашда монлогиялик курашчи билан 7:7 ҳисобини қайд этди. 6:7 ҳисобида имокниятни бой бераётган Наврўзов сўнгги сонияларда очко олиш учун ҳаракат қилди. Унинг рақиби эса қочиб қолгани учун огоҳлантирилда ва сўнгги очко ҳамюртимизга берилди. 

Натижада Ихтиёр Наврўзов бронза медали соҳибига айланди. Унбу бронза Ўзбекистон учун олтинчиси бўлди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!